Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин и ГНК привели свои разъяснения по НДС в соответствие с законодательством – читайте на buxgalter.uzПочему НДС создает дополнительные хлопоты посредникам – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzПереход на НДС: кому требуется помощь – читайте на buxgalter.uz

Гўшт ва сут узлуксиз ва барқарор нархларда етказиб берилади

02.04.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 28.03.2019 йилдаги ПҚ–4254-сон қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейин – Қўмита) фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.03.2019 йилдаги ПФ–5696-сон Фармони билан мазкур орган ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун Давлат ветеринария қўмитасини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилди.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан соҳани такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланди:

 

биринчидан, икки ой муддатда:

  • чорвачиликка ихтисослашган корхоналарнинг, шу жумладан кўп тармоқли хўжаликларнинг мавжуд қувватлари хатловдан ўтказилиб, уларни наслли қорамоллар билан тўлдириш бўйича дастур ишлаб чиқилади;
  • наслчилик хўжаликларида етиштирилган, «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан импорт қилинган ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотилган ҳар бир бош наслдор қорамол учун субсидия бериш тартиби ишлаб чиқилади;
  • аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва молларини суғурталаш тартиби белгиланади;

 

иккинчидан, Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиали ташкил этилади (Қўмита тасарруфига берилди, таҳр.);

 

учинчидан, ветеринария участкаларидаги 1 500 нафар ходимга қўшимча равишда чорва моллари наслини яхшилаш ва сунъий уруғлантириш вазифаси юклатилган ҳолда уларнинг тариф разрядлари 3 разрядга оширилади. Бундан ташқари, Агентлик ва унинг вилоятлар «Чорванасл» марказларига ҳар йили наслчилик ишини ташкил қилиш учун 1 500 тагача ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни шартнома асосида жалб қилиш ваколати берилди;

 

 

тўртинчидан, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан аҳоли, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва чорвачилик йўналишидаги хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатиладиган хизматлардан, шунингдек наслли чорва молларини республикага импорт қилиб сотишдан тушган маблағлар солиқ солинадиган базага киритилмайди;

 

бешинчидан, истеъмол бозорини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлаш мақсадида бир ой муддатда ҳар бир туманда камида иккитадан:

  • қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган 300–500 бошга мўлжалланган замонавий комплексларни;
  • 250–300 бошга мўлжалланган сут йўналишидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;

 

олтинчидан, икки ой муддатда чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд чорва моллари учун ажратилган ер майдонлари хатловдан ўтказилади, улардан самарали фойдаланишнинг ҳолати ҳар бир хўжалик кесимида алоҳида ўрганиб чиқилади. Мавжуд шартли мол бош сонига нисбатан тафовут аниқланганда, ортиқча ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.