Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Ғузор туманида олимпия мактаби ташкил этилади

24.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2021 йилдаги «Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги 86-сон қарори қабул қилинди.

 

Спортнинг олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида:

  • Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади;
  • бино ва иншоотларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш 2021 йилда Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда қўшимча даромадлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • 2021 йилда сақлаш харажатлари Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил учун тасдиқланган параметрларида назарда тутилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб – вилоят бюджетининг харажатлар қисмига киритилади.

 

Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
  • зарур ҳолларда, олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилиш;
  • ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал маҳоратини ривожлантириш;
  • ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига 3 ой муддатда мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан таъминлаш, шунингдек мактаб-интернатнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини 2022 йил Инвестиция дастури доирасида амалга ошириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.