Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов 2017 йил декабрь ойида ўтказилади

30.08.2017

 

 

“Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисидаги 29.08.2017 йилдаги ЎРҚ-439-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

Ҳужжатга биноан Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов  2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу сайлов чоғида “Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати” тизими тажрибадан ўтказилади (шарҳга қаранг).

 

Сайланган депутатлар ўз ваколатларини 2019 йилда ўтказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов натижалари бўйича пойтахт халқ депутатлари туман Кенгашларининг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширади.

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига  жорий йилда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссиялари тузилишини, сайлов округларининг сони белгиланишини таъминлаш топширилди.

 

Марказий сайлов комиссия­си сайловни сайлов комис­сиялари томонидан ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши, шунингдек қабул қилинган Қонуннинг ижрочиларга етказилиши ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамияти ­тушунтирилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.

 

Бундан ташқари, Конституция, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз