Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как исчислять гарантийный срок на товары и услугиКак учитывать розничную продажу товаров с послепродажным обслуживаниемКакие отрасли полностью переведут на ISO с 1 июля 2026 года

Халқ таълими соҳасидаги айрим хизматлар электрон форматга ўтказилди

20.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 295-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • 1 ва 2-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали мурожаат қиладилар;
  • 3-4-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;
  • 2-4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 январдан бошлаб кўрсатилади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.09.2022 йилдан кучга киради.

 

Саодат Усманова.