Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Халқ таълими вазирлигининг вазифалари ва тузилмасига тузатиш киритилди

02.10.2017

 

Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПҚ–3304-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Аввал ёзганимиздек, Халк таълими вазирлигининг мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш функциялари барча давлат мактабгача таълим муассасалари билан бирга янгидан тузилган Мактабгача таълим вазирлигига ўтказилди.     

 

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига тузатишлар киритилди, шунингдек унинг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаси янгиланди.

 

А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутаҳассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти деб қайта номланди. Ҳужжат билан унинг тузилмаси ҳам тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 30.09.2017 йилда кучга кирди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.