Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Халқаро келишувларнинг амалга оширилиши назорат қилинади

29.09.2017

 

Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ-3293-сон қарори билан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташқи сиёсий ҳамкорлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар қабул қилинди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг сайтида иловаларсиз жойлаштирилган.

 

Қуйидагилар бўйича амалий тадбирларнинг режалари («Йўл хариталари») тасдиқланди:

  • БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ўртага ташланган мамлакатимиз ташаббусларини тарғиб этиш ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан музокаралар якунига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш;
  • Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлари билан музокаралар якунига кўра эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга оширишни таъминлаш;
  • Ўзбекистоннинг АҚШ билан давлатлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда Нью-Йоркда ўтказилган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш.

 

Келишувларни ва амалий тадбирларнинг тасдиқланган режаларини амалга оширишини назорат қилувчи махсус комиссия ташкил этилди. «Йўл хариталари»ни бажариш билан тегишли мувофиқлаштирувчи гуруҳлар шуғулланади. Бу ишларни қарор билан ташкил этилган махсус материалларни  тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳ ёритади.

 

Жараён давлат раҳбарининг шахсий назорати остида. У масъул вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари, Бош вазир ўринбосарлари ҳамда мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ва Махсус комиссия раҳбарларининг шахсий ҳисоботларини эшитади (ҳар ойнинг 5 дан 10-санасигача бўлган даврда).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    



Олег Заманов,

экспертимиз.