Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:План главбуха на июль 2022 года Как исправить ошибку в чеке ККТ с учетом новых норм Какие расходы работодателя не являются доходами работников Как писать объяснительную при выездной проверке

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди

10.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 07.05.2022 йилдаги “Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-237-cон қарори қабул қилинди.

 

Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университетда таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университет ректори Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Бунда Университет ректори Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилади. Университет битирувчиларига ҳамкор университетнинг дипломи берилади (Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети).

 

Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • аграр соҳани ривожлантириш, жаҳон тенденцияларини ва тажрибасини акс эттиришга мослашган “илмга асосланган, амалиётга йўналтирилган (science-based, practice-oriented) таълим” тамойили асосида ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрлаш;
  • илм-фан ютуқлари ва инновацияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, агротехнология ва экологик барқарорлик амалиётларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида бизнес ва оператив самарадорликни ишлаб чиқишни қамраб оладиган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • қишлоқ хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ўқув тизимини модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • хорижий олий таълим муассасалари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма таълим дастурлари ва лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Университетда давлат муассасаси шаклидаги хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center)ни ташкил этилади. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2022 йил якунига қадар Университетда халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган талабалар, магистрант ва илмий изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи давлат муассасаси шаклидаги “Agro Innovation Incubator” марказини ташкил этиш буюрилган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ҳам тасдиқланди:

  • Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг Кузатув кенгаши  таркиби;
  • Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “йўл харитаси”;
  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2022 йилдан кучга кирди.

          

Саодат Усманова.