Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Халқаро ташишда – электрон юк хати

28.09.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистон Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига оид Қўшимча баённомасига қўшилади. Президент томонидан тегишли 25.09.2020 йилдаги ПҚ-4842-сон қарорни имзоланди.

 

Қўшимча баённома 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган. У қоғоз шаклидаги варианти билан тенг юридик кучга эга электрон юк хатини жорий этиш йўли билан электрон алоқа воситалари ёрдамида ташиш шартномаларини расмийлаштириш тартиб-таомилини соддалаштириш ва тезлаштиришни назарда тутади.

 

Унга нисбатан Конвенция қўлланиладиган, ташиш шартномасининг бажарилишидан манфаатдор бўлган ташувчи, юк жўнатувчи ёки ҳар қандай бошқа тарафдан узатилган электрон хабар электрон юк хати манбаси ҳисобланади. Унга иловалар сифатида ёки электрон юк хатининг бир қисмига айлантириш учун бир вақтда уни узатиш ёки у узатилгандан кейин электрон хабар билан бошқа тарзда боғлаш натижасида электрон хабар билан мантиқан қўшиладиган маълумотлар киритилади.

 

Ташиш шартномаси тарафлари электрон юк хатининг асл нусхага мослигини унинг электрон юк хати билан алоқасини таъминлайдиган электрон имзонинг ишончли усули ёрдамида ўрнатадилар. Шунингдек, улар тартиб-таомилларни ва уларни, хусусан, қуйидагиларга нисбатан қўллашни келишиб оладилар:

  • ваколат берилган тарафга электрон юк хатини бериш ва узатиш усулига;
  • электрон юк хати бутунлигини сақланишини тасдиқлашга;
  • электрон юк хати асосида юзага келадиган ҳуқуқларга эга бўлган тараф унинг ёрдамида бундай ҳуқуқнинг мавжудлигини намойиш қила оладиган усулига;
  • юк олувчига топширилганлиги далили тасдиғини жўнатиш тартибига;
  • электрон юк хатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиб-таомилига;
  • бошқа воситалар ёрдамида берилган электрон юк хатини эҳтимолий алмаштириш тартиб-таомилига.

 

Транспорт вазирлиги кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул орган этиб белгиланган. ТИВ Ўзбекистон кўрсатилган халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллайди. Қўшимча баённома унга қўшилган мамлакат учун қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат депозитарийга топширилгандан кейин 90-куни кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.