Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилди

01.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2024 йилдаги “Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 350-сон қарори қабул қилинди. 

 

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби (АҚШ) таъсисчилигида Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

  • ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг руҳий саломатлиги соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш ҳамда ҳал қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ижтимоий иш соҳасида халқаро стандартлар талабларига мос келувчи академик тизимни жорий этиш ва мустаҳкамлаш;
  • ижтимоий ҳимоя муаммоларини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 

 

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Колумбия университетида тегишли бўлим ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, “Aqlvoy” телеканалига Агентликнинг буюртмасига асосан эфир вақтининг 7 фоиз қисмига ижтимоий роликларни бепул жойлаштириш вазифаси юклатилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев