Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳар қандай фуқаро давлат органлари мажлисларида ҳозир бўлиши мумкин

30.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 декабрда 2742-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

 

Ўрнатилишича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (кейинги ўринларда – давлат органи) давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда – ахборотдан фойдаланувчи) танишиб чиқишлари учун бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарида ва (ёки) махсус ажратилган жойларида очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, мажлислар ўтказиладиган сана, вақт ҳамда жойни улар ўтказилишидан камида 3 кун олдин ахборот стендларига жойлаштириши шарт.

 

Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларининг мажлисларида ҳозир бўлиш учун тегишли давлат органига сўров билан мурожаат қилади. Жисмоний шахснинг сўровида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак, юридик шахснинг сўровида эса унинг тўлиқ фирма номи, почта манзили тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Сўров келиб тушган куни махсус журналда рўйхатга олинади ва зудлик билан кўриб чиқилади. Сўровга асосан ахборотдан фойдаланувчи мажлисда иштирок этувчилар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда унга маълум қилади. Мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи ўзгарган тақдирда бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилинади.

 

Ахборотдан фойдаланувчилар мажлисларга шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида киритилади.

 

Давлат органи ўз имкониятларидан ва ахборотдан фойдаланувчилар сонидан келиб чиқиб, мажлис ўтказиладиган залда улар учун жой тайёрлайди. Ахборотдан фойдаланувчилар сонининг кўплиги сабабли уларни залга жойлаштириш имкони бўлмаганда улар мажлиснинг боришини видео тасвир орқали кузатиб боришлари мумкин бўлган бошқа хонага жойлаштирилади.

 

Раислик қилувчи томонидан мажлис бошланганлиги эълон қилингандан сўнг келган ахборотдан фойдаланувчилар кечикиб келган ҳисобланади ва мажлисга қўйилмайди.

 

Ахборотдан фойдаланувчи мажлис регламентига кўра мажлис давомида ҳайъат аъзоларига саволлар беришга ҳақли.

 

Ахборотдан фойдаланувчи мажлис ўтказилаётган вақтда тартибни бузганда раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилади. Тартиб такроран бузилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчи залдан чиқариб юборилиб, бу ҳақда далолатнома тузилади.

 

Ахборотдан фойдаланувчиларга мажлис ўтказилаётган вақтда фотосуратга, видео тасвирга олишга, овоз ёзишга рухсат берилмайди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 28 декабрдаги 51-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.