Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Ҳар йилги «Ипак йўлида туризм» ярмаркаси

19.11.2019

Читать на русском языке

 

Ҳукумат томонидан Тошкентда ҳар йилги халқаро туризм ярмаркасини ўтказиш тартиби белгиланди (5.11.2019 йилдаги 904-сон ВМҚга қаранг).

 

2019 йилдан бошлаб «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) кўмагида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаси асосида ҳар йили ноябрь ойи учинчи ҳафтасининг чоршанба-жума кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади (2019 йилда 13-15 ноябрда ўтказилди).

 

Ярмаркада иштирок этиш учун хорижий ОАВ вакиллари, халқ усталари ва ҳунармандлари, фолклор жамоалари, миллий ансамбллар, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари жалб этилади. Ярмарка доирасида ЮНВТО экспертлари иштирокидаги халқаро конференция, «Ипак йўли таъми» миллий таомлар фестивали ва «Шарқ бозори» экспозицияси ташкил этилади.

 

Пойтахтда 25-юбилей ярмаркаси бўлиб ўтди. Ҳужжатда ярмаркага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари режаси, шунингдек ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Келгусида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ярмарка бошланишидан 2 ой аввал режани ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2020 йилдан бошлаб ярмарка бошланишидан камида 6 ой аввал, уни ташкил этиш ва ўтказиш учун ушбу йўналишда ихтисослашган ташкилотни саралаб олиш учун танлов ўтказади. Танлов ғолиби пуллик асосда жалб этилади.

 

ТИВ хорижий давлатларнинг туризм ташкилотларини, туристик фирмалар ва ОАВ вакилларини жалб қилиш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали реклама ва ахборот кампанияларини ташкиллаштиради. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан ярмарканинг хорижий иштирокчиларига Ўзбекистоннинг чет элдаги консуллик идоралари (дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлинмалари) томонидан, шунингдек, зарурият бўлганда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кириш визалари берилади. Бунда улардан консуллик йиғимлари ва визаларни расмийлаштириш харажатлари ундирилмайди.

 

Халқаро туристик ярмаркани ўтказиш доирасида харажатлар:

  • иштирокчиларининг халқаро авиарейслар, овқатланиш, яшаш ва реклама материалларининг кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ ҳамда бошқа қўшимча харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
  • ихтисослашган ташкилотни танлаш ва унинг ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари, шунингдек хорижий ОАВ вакиллари ва ЮНВТО экспертларининг экскурсия, транспорт, овқатланиш ва яшаш билан боғлиқ харажатлари бюджетдан ташқари туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
  • миллий стендларни қуриш учун кўргазма майдонларини ижарага олиш, уларни қуриш, ташиш ва сақлаш, шунингдек «Шарқ бозори» экспозициясида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

«Ўзэкспомарказ» МКК ярмарка доирасида имтиёзли шартларда 1-павильон кўргазма майдончаси ва унга ёндош ҳудудларни электр тармоқларига улаган ҳолда тақдим этади, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини ўтказиш учун Атриум залини ва катта конференция залини ажратиб беради, шунингдек мамлакатда фаолият олиб бораётган олий ва бошқа ўқув муассасалари, музейлар ва театрларнинг кўргазма стендларини қуришни ташкиллаштиради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.11.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев.