Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак ПУ может распоряжаться недвижимым имуществомКому не придется обновлять кассовую онлайн-технику до 2023 года ГНК уточнил, как уплатить 1% налога на имущество и налога на землю Кто платит налог на имущество юридических лиц Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Ҳар йили марказлашган ичимлик суви таъминоти учун 50 млрд сўм ажратилади

26.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 24.05.2022 йилдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-257-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йилдан бошлаб ҳар йили давлат ижтимоий буюртмалари доирасида аҳоли пунктларини марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 50 млрд сўм кўзда тутилади.

 

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилди, унга кўра:

  • 2023 йил 1 январдан:

- аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот" АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

- республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган сув ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ҳамда ўрнатиш тақиқланади;

- юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади;

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат ижтимоий буюртмаси асосида ташкил қилинган Ичимлик сув таъминоти корхоналарининг электрон реестрини юритади ҳамда уларга услубий ва амалий ёрдам курсатади.

 

“Ўзсувтаъминот" АЖга Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Ўзсувтаъминот" АЖ қошида Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ҳамда ўрнатиш бўйича метрология хизматини ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш топширилган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизмати билан қамров даражасини ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўрсаткичлари;
  • республикадаги ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги маҳаллаларнинг 2022-2025 йилларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича йиғма кўрсаткичлари ва дастури;
  • 2022-2024 йилларда республика ҳудудларида ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт муассасаларини 2022-2025 йилларда ичимлик сув билан таъминлаш дастури;
  • аввалги йилларда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган ёки фойдаланишга топширилмаган ичимлик ва оқова сув объектларини тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича тармоқ жадвали.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.