Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Ҳарбий-академик лицейга кирувчилар қатъий тиббий кўрикдан ўтказилади

18.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2021 йилдаги 508-сон қарори билан «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 28.06.2019 йилдаги «Ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сон қарорига, шунингдек 27.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-5010-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди. 

 

Маълумот учун! «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек ДХХ ва Миллий гвардия таркибида ташкил этилган. «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейлари ДХХ тизимида ташкил этилган.

 

Низомга мувофиқ:

  • номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида тиббий комиссиялар тузилади;
  • номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш учун мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида тиббий комиссиялар тузилади;
  • ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ИИВ ҳузурида ҳарбий-тиббий комиссиялар шакллантирилади.

 

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шифокор-мутахассисларидан иборат бўлган мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳузуридаги тиббий комиссиялар таркиби Президентнинг 25.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-4076-сон қарорида белгиланган тартибда тасдиқланади.

 

Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳузуридаги тиббий комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлари, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисида олинган маълумотларнинг мавжудлигини текшириш;
  • номзодларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, қўшимча текширув ва даволашдан сўнг уларнинг тиббий комиссияга келишларини назоратга олиш;
  • номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга киришга яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида хулосалар қабул қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.