Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в октябре 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за III квартал 2025 года по форме 4-kb (sanoat) Как уплачивают социальный налог отдельные категории физических лиц Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за сентябрь 2025 года

Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилди

26.08.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сон Қонун эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили янгиланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. У Президентнинг қарори – қонуности ҳужжати билан тасдиқланган. Ҳужжатнинг муҳим жиҳатларини биз бу ерда муҳокама қилганмиз.

 

Шу муносабат билан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва  «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилди. Уларга киритилган тузатишлар турлича юридик кучга эга ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштирди.

 

Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • сержантлар таркибининг янги ҳарбий унвонлари: қўшин унвонлари – III, II  ва I даражали сержант ва кема таркибидаги унвонлар – старшина ва III даражали старшина. Уларни бериш ва улардан маҳрум қилиш шартлари баён этилган;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишнинг анча аниқ қоидалари;
  • ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатишнинг аниқ мезонларини белгилаш;
  • ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидаларини белгилайдиган шахслар доирасини ўзгартириш – уларга ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари киради (илгари – фақат Мудофаа вазирлиги) ва ҳ.к.

 

Қонун “Халқ сўзи” гаетасида эълон қилинган ва 26.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.