Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар белгиланди

23.02.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига ипотека кредити тақдим этиш орқали уй-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 71-cон қарор қабул қилинди.

 

Илгари турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳарбий хизматчиларга  пул компенсациясини тўлаш турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган кундан бошлаб тўлиқ 12 ой ўтгандан кейин тўхтатилар энди. Эндиликда тўловлар уй-жой белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгунга қадар тўланади.

 

Шунингдек, компенсация олиш учун ҳарбий хизматчилар ўзининг ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.