Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳарбий хизматга чақириш учун комиссиялар ташкил этилади

04.10.2021

Читать на русском языке

30.09.2021 йилдаги ЎРҚ-718-сон Қонун билан 12.12.2002 йилдаги «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436-II-сон Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:

а) муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида - ҳарбий-тиббий комиссия;
  • туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси.

б) муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия;

в) чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун - мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия;

г) фуқароларни туманларда (шаҳарларда) чақирув участкаларида қайд этиш учун - фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш бўйича комиссия.

 

Энди фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасасидаги охирги ўқув йилининг октябрь-ноябрь ойларида (илгари апрель-майда) амалга оширилади.

 

Шунингдек, Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги киритилган.

 

Кўрсатилган шахслар ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳарбий мол-мулкка (Қуролли Кучлар тасарруфидаги ҳарбий объектларга, бинолар ва иншоотларга, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жанговар ва бошқа техника, ўзга моддий-техник воситалар ва пул маблағларига (қимматликларга) етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар учун моддий жавобгарликка тортилади.

 

Агар зарар командирнинг (бошлиқнинг) буйруғини бажариш ёхуд асосли хизмат ёки хўжалик таваккалчилиги ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида етказилганда моддий жавобгарлик рўй бермайди.

 

Қонун билан зарарнинг миқдорини аниқлаш ва уни ундириш тартиби, шунингдек моддий жавобгарликка тортиш муддатлари белгиланган.

 

Шунингдек, белгиланишича, чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса, чақирилувчилар ўз розилиги ва ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) розилиги билан ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.