Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как заполнять ДТС по вывозимым товарам по новым правилам Что изменится в налоговой и таможенной политике Узбекистана в 2026 году Как оформлять ЭСФ, объединенный с ЭТТН Как оформлять ЭСФ, объединенный с ЭТТН

Ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

23.12.2016

21.12.2016 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарори имзоланди

Ҳужжатга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролар 2017 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Бунда Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

 

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2017 йилнинг февраль-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.