Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Ҳарбий пенсионерлар коллеж ва лицейларга алоҳида тартиб бўйича қабул қилинади

24.04.2017


Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори (рўйхат рақами 2874, 2017 йил 13 апрель) билан Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, ҳарбий пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.

 

Ҳарбий академик лицейларнинг бўш директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш

 

Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган ҳарбий пенсионерлар ҳарбий академик лицейда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳарбий пенсионерлар бўш директор лавозимига Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директорларини танлаш ва тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомда (2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сон Президент фармойиши билан тасдиқланган), бўш директор ўринбосари, ўқитувчи лавозимларига эса Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март) белгиланган тартибда танлаб олинади.

 

Бўш директор лавозимига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган ҳарбий пенсионерлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

 

  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • пенсия гувоҳномаси нусхаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;
  • сўровнома;
  • таржимаи ҳол;
  • олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси (мавжуд бўлса).

 

Ҳарбий академик лицей директори Мудофаа вазири билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади. Ҳарбий академик лицей директорининг ўқув, маънавий-маърифий ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда ўқитувчилари эса Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ҳарбий академик лицей директори томонидан лавозимга тайинланади.

 

Ҳарбий пенсионерларни ҳарбий академик лицей директорининг ўринбосарлари ёки ўқитувчилари лавозимига тайинлашда улар ҳақда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг фикри олинади.

 

Лицей ва коллежларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимларига ишга қабул қилиш 

 

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимига олий маълумотли, касбий жиҳатдан яхши тайёрланган ҳамда юқори малакага эга бўлган ҳарбий пенсионерлар тайинланади.

 

Ҳарбий пенсионерлар ушбу лавозимга Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган тартибда танлаб олинади.

 

Ушбу лавозимга туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими билан келишилган ҳолда лицей ёки коллеж директори томонидан лавозимга тайинланади.

 

Ҳарбий пенсионерлар лицей ва коллежларнинг бўш маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари ҳамда тарбиячиси лавозимига умумий тартибда тайинланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 17 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.