Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2026 йилдаги 280-сон қарори билан Қуролли кучлар давлат музейи негизида Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади.
Музей ҳарбий тарих, буюк саркардаларнинг ҳарбий маҳорати, миллий Қуролли Кучларимизнинг ташкил этилиши ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, Янги Ўзбекистонда ҳарбий соҳада рўй бераётган тарихий ўзгаришлар билан таништириш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳужжат билан Ўзбекистон ҳарбий санъат тарихи давлат музейини ташкил этиш концепцияси ва экспозициянинг мавзули режасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Музей экспозициялари ва композициялари инновацион технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида яратилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.06.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова




