Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кешбэк по НДС: в Самарканде массово взыскивают деньги с предприятий. Насколько это законно? Что делать с ЭЦП, выданной на имя работника, при переходе его на другую должность или увольнении Поставлена точка в дискуссии: НДС при экспорте – 0%!

Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин

05.08.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 03.08.2026 йилдаги ПҚ-289-сон қарори билан хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар:

  • тоғ-кон, металлургия ва кимё саноати, нефть-газ ва электр энергетикаси соҳаларида ҳосил бўлаётган радиоактив чиқиндиларни, шунингдек I – IV хавфлилик синфига мансуб кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 20 фоизга етказиш;
  • қайта ишлаш имкони бўлмаган хавфли чиқиндиларни хавфсиз ва минимал ҳажмда жойлаштириш механизмларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш;
  • махсус иншоотлар ва очиқ майдонларда сақланаётган (жойлаштирилган) хавфли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
  • хавфли чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари, уларнинг ҳажми, таркиби ва жойлаштириш жойлари бўйича таснифланган давлат ҳисобини юритиш;
  • хавфли чиқиндилар ҳажми ва уларнинг хавфли хусусиятларини камайтириш (ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хавфли моддаларни хавфсизларига алмаштириш, шунингдек технологияларни модернизация қилиш);
  •  хавфли чиқиндиларнинг ташилиши, сақланиши ва жойлаштирилиши устидан давлат назоратини таъминлаш, уларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олиш;
  • ҳосил бўлган хавфли чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда экологик ва хавфсизлик талабларига риоя этиш.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб хавфли чиқиндиларни ҳосил қилувчи ташкилотлар экологик экспертиза хулосасига мувофиқ хавфли чиқиндиларни бошқариш бўйича йиллик режаларни Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади.

 

Хавфли чиқиндиларнинг эгалари бўлган юридик шахсларнинг инвестиция лойиҳалари (таркибида қимматбаҳо, рангли, ноёб, қора металлар ва саноат учун муҳим минераллар мавжуд бўлган чиқиндилар бундан мустасно) Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда амалга оширилади.

 

Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази Агентлик тизимига ўтказилади.

 

2026 йил 1 октябрдан бошлаб хавфли чиқиндиларни ҳосил қилувчи ташкилотлар статистика ҳисоботларини йил якунига кўра шакллантиради. Улар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасига қадар йиллик режаларда назарда тутилган ҳосил бўлган чиқиндилар ҳажми ҳамда уларнинг кейинги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг ахборот тизимига киритиб боради.

 

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар фаолияти натижасида ҳосил бўлган хавфли чиқиндиларни шартнома асосида фақат ушбу фаолият турларини амалга оширишга ихтисослашган ташкилотларга қайта ишлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ёки кўмиш учун топширади. 

 

Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги Бирлашган Конвенция ҳамда Марказий Осиё учун экологик қайта тиклаш ҳисоби доирасида ишларни амалга оширишга оид ҳадли битим талабларига мувофиқ уран мероси объектларини экологик қайта тиклаш ва уларда барқарор радиоэкологик ҳолатни таъминлаш учун қуйидагилар масъул этиб белгиланди:

  • махсус ваколатли орган – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
  • оператор – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларнинг асосий вазифалари тасдиқланди:

  • Хавфли чиқиндиларни бошқариш дирекцияси;
  • уран мероси объектларини экологик қайта тиклаш ва уларда барқарор радиоэкологик ҳолатни таъминлаш учун масъул органлар.

 

2026 йил якунига қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлар ўртасида хавфли чиқиндилар бўйича ахборот алмашиш ва улар мониторингини амалга оширишга қаратилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

 

Ахборот тизимида хавфли чиқиндиларнинг рақамли паспорти ҳамда I – III хавфлилик синфига мансуб чиқиндиларнинг ҳар бир тоннасини ҳосил бўлиш объектидан бошлаб утилизация қилиш жойигача реал вақт режимида мониторинг қилиб бориш имконияти яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова