Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Хавфли юкларни ташиш учун – халқаро талаблар

16.01.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4564-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (1957 йил 30 сентябрь, Женева) ҳамда 1957 йил 30 сентябрдаги Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси а) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (1993 йил 28 октябрь, Женева) қўшилди. 

 

Битим халқаро ташувлар хавфсизлигини оширишга қаратилган, унда «хавфли юклар» атамасига таъриф берилган. Бунда муайян шартларга риоя этилган ҳолда халқаро ташувларга рухсат этиладиган моддалар ва буюмлар назарда тутилади.

 

Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланган.

 

Мамлакатимиз ТИВ Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилиши ҳамда уларни амалга ошириш учун маъсул бўлган ваколатли органлар ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.

 

Ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мамлакатимиз томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши устидан назоратни таъминлайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2020 йилдан кучга кирди.