Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Ҳайдовчиларнинг дам олиш режими – тахографлар назоратида

23.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2023 йилдаги “Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 406-сон қарори қабул қилинди.

 

Эндиликда автобуслар ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи қурилмалар билан жиҳозланганда ҳамда тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб ҳайдовчиларнинг иш вақти табеллари, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.

 

Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузганларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилади, тегишли қонун лойиҳаси йил якунига қадар ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаларида мажбурий тартибда брезент (зичлиги 660 г/м2дан кам бўлмаган) ёки поливинилхлорид қопламали (зичлиги 900 г/м2‑дан кам бўлмаган) материаллардан тайёрланган тент билан қопланиши керак.

 

Худди шу каби талаб темир йўл транспортида маҳаллий юкларни (кўмир, кокс, маъдан ва маъдан концентратлари) очиқ турдаги вагонларда ташилганда татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев