Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ҳайвонлар қандай касалликка чалинганда эгасидан олиб қўйилиши мумкин?
Ҳайвонлар қандай касалликка чалинганда эгасидан олиб қўйилиши мумкин?
02.11.2016
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ташкилий ва марказий аппарати тузилмалари (давлат ветеринария хизмати тизими ташкилотларининг ходимлари сонини мувофиқлаштириш ҳисобига Давлат ветеринария бош бошқармасининг марказий аппарати тузилмаси кенгайтирилди);
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низом (унда Давлат ветеринария бош бошқармасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди);
Ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёлар олиб қўйиладиган ҳамда йўқ қилиб ташланадиган ҳайвонларнинг касалликлари рўйхати (34 номдаги касалликларни ўз ичига олади);
Профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари рўйхати (31 номдаги касалликларни ўз ичига олади).
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
2016 йил 31 октябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.