Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Хирургия хизматида ўзгартиришлар бўлади

06.10.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 4 октябрь куни “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Хирургия хизматини 2021-2023 йилларда трансформация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди:

  • академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – Хирургия маркази) – вилоят – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш;
  • ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этиш, шунингдек Хирургия марказида трансплантация амалиётларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда кенг жорий этиш;
  • хирург, анестезиолог, реаниматолог, нефролог ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш, замонавий симуляцион марказда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • хирургия йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш;
  • аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Хирургия маркази, унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

 

Болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2021 йилда 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилишга 10 млрд сўм маблағ ажратилади. 2022 йилдан бошлаб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун Давлат бюджети параметрларида маблағлар назарда тутилади.

 

Республика бюджетидан, шунингдек, Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан тенг улушда 2021 йилда Хирургия маркази филиалларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 42,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

 

2022-2023 йилларда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилмаган 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 71,4 млрд сўм йўналтирилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда 2022-2023 йиллар давомида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами оширилишини таъминлаш топширилди. Туман (шаҳар)ларда - 60 тадан 79 тага, ҳудудларда - 130 тадан 168 тага.

 

Хирургия маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2022 йил якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиши керак.

 

Хирургия маркази ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг хорижий тилларни яхши биладиган ходимларини 2021-2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилади. Хирургия маркази фаолиятига етакчи хорижий мутахассислар жалб этилади.

 

Хирургия маркази ушбу кафедрада ўқитилаётган бакалаврлар, клиник ординаторлар ва магистрлар учун асосий клиник база ҳисобланади. Унинг инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси соҳасида қўшимча вазифалари белгиланди. Шунингдек унда ушбу йўналиш бўйича илмий лаборатория, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса - Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Хирургия марказини модернизация қилиш учун $11 млн миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 05.10.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум