Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджет ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказади

29.12.2021

Читать на русском языке

28.12.2021 йилдаги “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-740-сон Қонун қабул қилинди.

 

У билан Бюджет кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Энди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ҳисоб палатасига қуйидагилар тақдим этилади:

  • навбатдаги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари кўриб чикиш ҳамда тегишли хулосани такдим этиш учун;
  • ўтган молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш учун.

 

Ҳисоб палатаси ўз навбатида:

  • юқорида кўрсатилган бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хулоса тақдим этади;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш тартиби ўзгартирилди.

 

Резидент-юридик шахсларга МБ асосий ставкасининг 50%идан кам бўлмаган миқдордаги фоиз ставкалари бўйича бериладиган бюджет ссудалари ва кредит линиялари миқдори ҳамда уларни чет эл валютасида беришга тақиқ белгиланди.

 

Туманлар ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30%и жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Шунингдек, бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.