Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумот тақдим этишнинг янги шакли тасдиқланди

05.12.2017

 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 ноябрда 2439-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ҳар бир жисмоний шахс кесимида фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган  суғурта бадаллари суммалари бўйича маълумот тақдим этиш шакли тасдиқланди.    

 

Ҳозирги вақтда юқорида кўрсатилган маълумот ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 4-иловага биноан шакл бўйича тақдим этилади (05-варақ). Бироқ у Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июлдаги 462-сон қарорига (3-банд) биноан тақдим этилиши лозим бўлган шахснинг лавозим мавқеи, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилидаги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олмайди.

 

Шу муносабат билан тасдиқланган шаклда кўрсатилган маълумотлар мавжуд. Ҳаммаси бўлиб унда 11 та графа мавжуд, уларда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

  • жисмоний шахснинг ФИО, лавозими (ХАЛИКК-2017 га мувофиқ), СТИР ҳамда шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)[1];
  • фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси: олдинги ҳисобот даври охирига, ҳисобот даври учун (ўсиб борувчи якунсиз) ва ҳисобот даври охирига;
  • суғурта бадаллари ҳисобланмаган даврлар (ходим узрли сабабларга кўра иш жойида бўлмаган тақдирда): даврнинг бошланиши ва охири ҳамда асос.

 

Бу - муҳим! Солиқ тўловчилар томонидан янги шакл 2019 йилнинг 1 январига қадар ихтиёрий равишда тақдим этилади. 4-иловага биноан шакл (05-варақ)  ўз кучини йўқотмайди, бинобарин, унинг солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этилиши аввалгидек мажбурий саналади.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 1.01.2018 йилда кучга киради.    

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов, 

 экспертимиз

 


[1] Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортининг 2-саҳифаси пастки қисмида ҳарф-сон кетма-кетлигида сақланади ва 14 та рақамдан иборат (29- дан 42 гача бўлган рамзлардан иборат).


 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах