Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Хитой Ўзбекистон ҳудудлари хавфсизлиги учун $1 млрд ажратади

27.09.2019

Читать на русском языке

 

Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул қилинди (24.09.2019 йилдаги 805-сон ВМҚга қаранг).

 

2019 йил апрелда Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан ХХРда бўлди, «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этди. 27–29 августда Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича умумий қиймати 4 342 млн АҚШ долларига тенг бўлган битимлар, меморандумлар ва тўғридан-тўғри шартномалар имзоланди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш режалаштирилмоқда.   

 

Ҳукумат эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режасини тасдиқлади. Режада кўрсатилган масъул ижрочилар ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиши, уларни ўз вақтида ва сифатли бажариши ва мунтазам ҳисобот топшириб бориши лозим.

 

Йирик лойиҳалар жумласига Ўзбекистон ҳудудларида «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик ҳам киритилган. Унинг доирасида Хитой тарафи билан қиймати 1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган битимлар имзоланди. Эслатиб ўтамиз, бу жамоатчилик хавфсизлигини ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш учун мўлжалланган ягона интеграциялашган аппарат-дастур комплексидир. Пойтахтда 2020 йилнинг охирги чорагида тизим ишга туширилиши лозим. 2021 йил декабргача мамлакат бўйлаб тизимни монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.