Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали ташкил этилади

02.10.2020

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 2020 йил 28 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда 1 маротаба 25–30 апрель кунлари Хива шаҳрида «Лазги» халқаро рақс фестивали ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

 

Маълумот учун: Хоразм «Лазги» рақси Ўзбекистон маданий мероси сифатида инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Қарор 12 декабрда Боготада (Колумбия) ўтказилган ЮНЕСКО Номоддий маданий меросни сақлаш ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинган.

 

Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул органлар этиб белгиланди.

 

Фестиваль доирасида «Ичан-қалъа» мажмуаси ҳудудида рақс санъатига оид кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио- ва видеодисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар, шунингдек уларнинг савдоси ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
  • «Лазги» халқаро рақс фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Эльмира Сиразиева.