Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлатит ли налоги на услуги нерезидента узбекское предприятие – посредник, плательщик налога с оборота Как оформить возврат товара, проданного в розницу Как определить место реализации товаров и услуг Как оформлять дистанционных работников и работать с ними (часть 1)

Хизматлар соҳаси ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ривожлантирилади

31.01.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 27.01.2022 йилдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга қулай солиқ режимини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Республика ҳудудларининг аҳолиси сони ва зичлиги, географик жойлашуви, ихтисослашуви ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Хусусан, ҳар бир туман ва шаҳарларда бюджет маблағлари ҳисобига 2021-2022 йилларда аҳоли гавжум бўлган кўчаларни савдо, хизмат кўрсатиш, сайилгоҳ ва кўнгилочар кўчаларга айлантириш назарда тутилмоқда.

 

Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказлари ҳамда бошқа шаҳарларда кўпи билан ҳар 3-5 та маҳалла учун аҳоли гавжум бўлган кўчани ободонлаштириб, пиёдалар йўлакчалари кенгайтирилади ва уларни ёритиш орқали маҳаллалараро савдо-хизмат кўчаси ташкил этилади.

 

Аҳолиси 300 мингдан кам бўлган туманларда:

  • саноат ва хизматлар соҳаси юқори суръатларда ривожланиб бораётган туманларда - савдо, меҳмонхона, овқатланиш ва логистика хизматларини, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканларни ташкил этишга устуворлик бериш;
  • тоғли, тоғолди, рекреацион туризм салоҳияти юқори туманларда - автомобиль йўллари, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти ҳамда бошқа инфратузилмани яхшилаш ва тайёр лойиҳалар асосида туризм хизматларини ривожлантириш;
  • чегара ҳудудларда жойлашган ҳамда ҳудудидан халқаро автомагистраль ва темир йўллар ўтган туманларни - савдо, туризм, логистика ҳамда йўл бўйи хизматларини кўрсатишга ихтисослаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги улуши юқори бўлган туманларда - замонавий агрохизматларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

 

Ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган туманларда замонавий бозор хизматлари, таълим, тиббиёт, санъат, туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматларини ривожлантириш назарда тутилмоқда.

 

Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни, айниқса, йирик савдо ва кўнгилочар хизмат кўрсатиш объектларини кўпайтириш, таълим ва тиббиёт муассасалари жойлашган ҳудудларда ихтисослашган кластерлар ташкил этиш кўзланмоқда.

 

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланади:

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматлари;
  • кўнгилочар масканларда хизматлар.

 

Бунда имтиёз тадбиркорлик субъекти томонидан, агар унинг кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этса, қўлланилади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

 

Тадбиркорлик субъектларига 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг кв. метрдан юқори бўлган савдо комплекслари (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари) бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 90%га камайтиришга рухсат берилди.

 

2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳужжатга иловада кўрсатилган туман ва шаҳарларда туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:

  • айланмадан олинадиган солиқ ставкаси - 1%;
  • иловада кўрсатилган ҳудудлардаги объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорлари - мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида белгиланди.

 

2022 йил 1 январдан уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10% миқдорида белгиланди.

 

Қуйидагилар 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилади:

  • 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарлар;
  • телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан телекоммуникация инфратузилмасини жорий этиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.