Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялар қурилади

30.07.2021

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 24.07.2021 йилдаги ПҚ-5193-сон қарори (1), ПҚ-5195-сон қарорида (2) назарда тутилган.

 

Ҳужжатга (1) асосан  "Stone City Energy" компанияси (Нидерландия) компанияси $1,2 млрдга тенг бўлган Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини 25 йил давомида қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

 

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида "SCE Quvvat" МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у $30 млн миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

 

Ҳужжатга (2) асосан "Hidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş." (Туркия Республикаси) компанияси Хоразм вилоятида 25 йил давомида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида "Odaş Enerji СА" МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у $1,3 млн миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

 

Ҳужжатлар билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида инвестиция лойиҳалари доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳам маъқулланган, уларга мувофиқ:

  • лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олган;
  • "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади;
  • "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ электр энергиясини 3 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида лойиҳа компаниялари фойдасига чет эл валютасида имтиёзли, қопланмайдиган шартсиз банк кафолати тақдим этади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.