Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета
.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди

07.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган “йўл харитаси”;
  • Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
  • Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Хоразм вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

 

Хоразм вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,4 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,1 бараварга, хизматлар ҳажмини 3,1 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.04.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.