Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак облагать налогами доходы от оказания услуг самозанятыми Каким документом подтверждается регистрация онлайн-ККМ в налоговых органах и обязателен ли договор со службой инкассации Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям Как организовать работу кассы Как организовать работу кассы

Хорижий компанияларнинг аккредитация паспорти тасдиқланди

13.02.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини  аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 76-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига аккредитация гувоҳномаларини расмийлаштириш паспорти тасдиқланмоқда.

 

Ваколатли орган – Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

 

Аккредитация гувоҳномасини олиш учун ДХМ ёки ЯИДХП орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

  • ариза (келиб чиқиш мамлакати, таъсисчилари тўғрисида маълумотлар, фаолияти тарихи, ходимларининг умумий сони, сўнгги молия йилида товар (иш, хизмат) айирбошлаш ҳажми, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар бўйича шартномалар бўйича маълумотлар (агар мавжуд бўлса), ваколатхонани очиш муддати кўрсатилган ҳолда);
  • хорижий ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари;
  • ташкилот чет давлатда рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма, гувоҳнома ёки лицензия
  • ваколатхона бошлиғига берилган ишончнома;
  • ваколатхона тўғрисидаги низом.

 

Кўриб чиқиш муддати – 5 иш куни. Гувоҳнома бир йилдан уч йилгача муддатга берилади. Давлат божи суммаси – 48 БҲМ.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.05.2024 йилдан кучга киради.  

 

Собир Нурбердиев