Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қандай шакллантирилади

23.10.2021

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 332619.10.2021 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 22.06.2021 йилдаги «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-5157-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низомда давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш, уни молиялаштириш, талабгорнинг кадрлар буюртмачиси тизимида ишлашини ташкил этиш тартиби назарда тутилган.

 

Кадрлар буюртмачилари ўзларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 15 январга қадар ўз тизимлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмаларни таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида шакллантиради ҳамда 20 январга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шакллантирилган давлат буюртмаси параметрларини 30 майга қадар ўрганиб чиқиш ва келгусида тасдиқланиши учун Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритади. Таълим ташкилоти кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан кейин 20 кун муддатда тасдиқланган давлат буюртмаси доирасида кадрлар тайёрлаш учун кадрлар буюртмачиларига талабгорларни саралаш ва шартнома тузиш ҳақида ёзма хабар беради.

 

Таълим ташкилоти кадрлар буюртмачилари томонидан тақдим этилган буюртма доирасида кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаганларга ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш шарти билан ўқитиш харажатларини қоплаб беради. Талабгорларни ўқитиш харажатлари учун маблағлар кадрлар буюртмачиларига ҳар йили республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.