Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Хотин-қизларга ўз бизнесини бошлашга ёрдам беришади

26.12.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 21.12.2023 йилдаги «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-401-сон қарори қабул қилинди.

 

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига барча бўғиндаги ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва корхонасида, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, суд тизимида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бошқарув ходимлари орасидаги хотин-қизларнинг улушини 2030 йилга қадар 30 фоизга етказиш талаби давлат корхоналарининг ижро органлари, шу жумладан директорлар кенгаши ва кузатув кенгашларининг таркибини шакллантиришда ҳам татбиқ этилишини таъминлаш топширилди (21.12.2023 й. ПФ-208-сон).

 

2024 йил 1 февралдан бошлаб касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади. Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМнинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Ишсиз хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида (замонавий миллий либосларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш) давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бино ва иншоотнинг дастлабки уч ойлик ижара тўлови 2024 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда қоплаб берилади. Маблағлар Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан ажратилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • хотин-қизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишлари асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритувчи бўлиб ишлашига 11 ойгача муддатга рухсат этилади;
  • ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилади;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материалларининг энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилинишига рухсат берилади.

 

Шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади. 

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2025 йилларда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари;
  • «Банд бўлмаган хотин-қизлар» модулига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг маълумотлари рўйхати;
  • Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова