Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ордер ҳимоя қилади

13.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом;
  • тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом;
  • ҳимоя ордерининг шакли;
  • ҳимоя ордерини бериш, ордер талабларини ижро этиш муддатларига амал қилиш ва ижроси устидан назорат юритишга оид тадбирларни ўтказиш, субъектларнинг ўзаро муносабатлари схемаси.

 

Қабул қилинган ҳужжатда ички ишлар органлари томонидан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, шунингдек зўравонликни содир этган шахсларга ҳимоя ордери нусхасини тақдим этиш тартиби белгиланган.

 

Тузатиш дастурининг асосий вазифалари қаторида қуйидагилар ҳам қайд этилган:

  • хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш;
  • зўравонлик содир этилишига имкон берган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш;
  • яширин (латент) зўравонликни аниқлаш ва тузатиш;
  • зўравонлик содир этган шахслар билан якка тартибда (ёки гуруҳ шаклида) тушунтириш ишларини олиб бориш ва бошқалар.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.01.2020 йилдан кучга кирди.     



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах