Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь

ХТВ ҳузуридаги Таълим марказининг вазифалари белгиланди

03.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 108-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 6.11.2020 йилдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4884-сон қараорига мувофиқ Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;
  • Халқ таълими вазирлиги буюртмасига асосан тузувчиларни танлаш ҳамда дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг ягона макетларини яратиш;
  • яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш, уларни таълим тизимида қўллаш бўйича хулоса бериш;
  • фанлар, айниқса, математика, информатика, кимё, биология ва ўзбек тили фанлари бўйича дарсликларнинг сифатли тайёрланишини таъминлаш;
  • ўқув-тарбия жараёнига «STEAM» фанларини (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) ўқитиш бўйича илғор педагогик технологиялар ва бошқа мақбул методикаларни жорий этиш;
  • Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари (KPI) асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фан методистлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингини шакллантириш.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Марказ директорининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра базавий лавозим маош миқдорлари олий таълим муассасаси ректорига, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари – олий таълим муассасаси проректорига, таркибий бўлинмалар бошлиқлари – олий таълим муассасасининг факультет деканига, методистларининг иш ҳақи миқдори – олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

 

Марказ таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча равишда ишга жалб қилиш бўйича юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошлар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар имзолаши мумкин.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчиларни танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Умумий ўрта таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш, уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.