Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Ҳудудларда Ёшлар технопарклари ташкил этилади

29.05.2020

Читать на русском языке

Республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич технопарклар ташкил этилади, уларнинг асосий вазифалари ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини оширишдан иборат бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 313-сон қарорида белгиланган.

 

Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ва МЧЖ шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Технопарклар фаолияти Вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси, Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Ёшларнинг «стартап» лойиҳаларини амалга ошириш учун ягона майдон ёшларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш имкониятини яратади.

 

Ҳужжат билан 2020–2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди. Технопарклар резиденти мақоми Инновацион ривожланиш вазирлигига берилади. Ҳужжатга иловада Ёшлар технопаркининг намунавий тузилмаси берилган.

 

Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова
.