Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Ҳудудларда мактабгача таълимни ривожлантиришга – $100 млн

03.06.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 26.05.2021 йилдаги «Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5125-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 3–7 ёшли болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда соҳада нодавлат секторининг улушини ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

2021–2022 йилларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлигига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

 

Шунингдек қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим хизматларини ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ва молиялаштириш;
  • давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
  • мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш мақсадларига ажратилаётган марказлашган маблағлардан манзилли ва самарали фойдаланишини таъминлаш, соҳада амалга оширилаётган лойиҳаларни доимий таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
  • мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришда коррупция ҳолатларига, ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка йўл қўймаслик.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.