Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Ҳудудларда «сайёр болалар боғчалари» пайдо бўлади

20.09.2019

Читать на русском языке

 

Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг айрим туман ва шаҳарларида мобиль мактабгача таълим гуруҳларини ташкил этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади (18.09.2019 йилдаги 786-сон ВМҚга қаранг).

 

Бунинг учун ISUZU НС 40 автобуслари қайта жиҳозланади, зарур мебеллар, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, спорт инвентари билан таъминланади.

 

Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёни замонавий инновацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларига асосланади. Вазифаси - мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш. Асосида давлат талаблари ва илғор хорижий тажриба ётади.

 

Ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳатлар берилади. Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари ривожлантирилади. Буларнинг ҳаммаси мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларни бошланғич таълимга тайёрлашга ёрдам беради.

 

Мобиль гуруҳлар Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишли эҳтиёжларни ўрганиш якунларига асосан марказий аппарат билан келишилган ҳолда ташкил этилади. Бу ерга болалар боғчаларига бормайдиган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Болани қабул қилишлари учун  унинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ўз паспорти, нусхаси,  боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, 2 та фотосурат ва  боланинг саломатлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани илова қилган ҳолда ариза топшириши керак. Фақат тиббий салбий кўрсатмалар мавжуд бўлганда ёки бўш ўрин бўлмаганда аризани рад этишлари мумкин.

 

Мобиль гуруҳларда таълим бепул. У овқатлантиришни мажбурий ташкил этмаган ҳолда бир ҳафтада камида 7,5 соатдан (бир кунда  3-4 соат), икки сменада, ҳафтада 6 кун давом этади. Ўқув йили 2 сентябрдан бошланиб 31 майда якунланади, 1 июндан 31 августга қадар - ёзги соғломлаштириш даври.  Гуруҳлар бир хил ёки аралаш ёш принципи бўйича тўлдирилади, бироқ бир гуруҳда болалар сони 16 нафардан ортиқ бўлмайди.

 

Мобиль гуруҳлар давлат мактабгача таълим муассасаларига бириктирилади. Тарбиячи,унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчи мазкур муассаса раҳбарига ҳисобдор, мобиль гуруҳларнинг барча ходимлари унинг штатига қабул қилинади. Улар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.