Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Ҳудудларда уй-жойлар қурувчиларга – божхона имтиёзлари

21.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4718-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

  • 1.01.2021 йилгача бўлган муддатда – тасдиқланган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар, шунингдек юк ташиш транспорт воситалари (27 позиция);
  • 1.07.2020 йилдан 1.07.2023 йилгача бўлган муддатда – кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.

 

Божхона тўловларини тўловчиларга 1.07.2020 йилдан 1.07.2023 йилгача бўлган муддатда божхона тўловларини (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу импорт қилинадиган, қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларга татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Эльмира Сиразиева.