Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Ҳудудларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш Жиззах вилоятидан бошланади

13.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 11.05.2020 йилдаги «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарорда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш қуйидагилар қисмида назарда тутилган:

  • республика ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштириш;
  • республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларига ихтисослаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида эксперимент тариқасида 2020–2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Жиззах вилояти айрим ҳудудларини 2020–2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона хўжаликларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари;
  • Жиззах вилояти айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда 2020–2022 йиллар давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича «Йўл харитаси»;
  • республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби.

 

1.01.2021 йилдан бошлаб 1.01.2023 йилга қадар тасдиқланган рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.

 

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча субсидиялар ажратилади. Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида артезиан қудуқ қазиш ва ер ости сувларидан фойдаланиш мақсадида 6 млрд сўм маблағлар эвазига 6 дона бурғилаш машинаси харид қилиниб, Жиззах вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига бепул берилади.

 

Сиразиева Эльмира.