Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳужжатлар муҳрсиз ҳам олиб қўйилади

03.11.2015

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Давлат солиқ қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 октябрда 2475-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

 

 

Белгиланишича, солиқ тўловчининг назорат хариди натижалари бўйича солиқ органининг масъул ходимлари томонидан олиб қўйиладиган ҳужжатларининг кўчирма нусхалари солиқ тўловчи (тадбиркорлик субъекти)нинг муҳри билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланади.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 2 ноябрдаги 43-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.