Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмаси яна ўзгартирилди

05.03.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасида навбатдаги тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Ҳукумат тузилмаси янги таркиб тасдиқланганлиги сабабли ўзгартирилган эди.  

 

Бу галги ўзгартиришлар кадрлар масалаларига тааллуқлидир, улар иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юкланган бошқа вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган.

 

Ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

Тугатилади

Ташкил этилади (жорий этилади)

Лавозимлар

а) Бош вазир ўринбосари - молия вазири;

б) Бош вазирнинг маслаҳатчиси:

  • ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича;
  • аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича;
  • «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси.

а) Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири;

б) Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

в) Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

 

Котибиятлар

а) Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;

б) Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;

в) Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти;

г) Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти.

Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти

 

Яна иккита котибият қайта ташкил этилади:

  • Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти этиб қайта ташкил этилади. Унинг таркибида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шуъбаси ташкил этилади;
  • Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти этиб қайта ташкил этилади. Унинг таркибида Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўлими ташкил этилади.

 

Бунда ташкил этилаётган барча янги бўлинмаларнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлади.

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, иқтисодиёт ва саноат вазирининг мақоми оширилиши билан бирга унинг зиммасига қўшимча вазифалар юкланган. Улар қуйидагилардан иборат:

  • республикада камбағалликка оид реал аҳволни ўрганиш, халқаро ташкилотлар, жумладан молия институтлари билан ҳамкорликда камбағалликни бартараф этишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
  • аҳолида, айниқса, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш.

 

Бу ҳокимликларнинг бошқарув аппарати тузилмасида ҳам ўз аксини топди:

  • вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқарув аппаратида ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўзгартирилди;
  • Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқаруви аппаратида – ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўзгартирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.02.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.