Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари янги махсус дастур бўйича ўқитилади

08.02.2019

Читать на русском языке

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди. Президентнинг 2019 йил 7 февралдаги қарори ЎзА сайтида эълон қилинган.

 

Филиалдаги таълим жараёни иккита йўналишда олиб борилади:

  • кундузги таълим шаклида бакалавриатнинг махсус 3 йиллик дастури бўйича «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» соҳа мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш. Бакалавриат дастури бўйича қабул танлов асосида амалга оширилади;
  • худди шу мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш. Бу ерга ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони тавсиялари асосида олий ноюридик маълумотга эга бўлган амалдаги ходимлар ва ҳарбий хизматчилар қабул қилинади. Ўқитиш хизматдан ташқарида, бироқ эгаллаб турган лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилади. 

 

Филиалда ўқитиш давлат грантлари асосида амалга оширилади.

 

Филиал бакалавриатига қабул квотаси йилига 255 кишини, кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича эса – ҳар олти ойда 50 кишини ташкил этади. Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ИИВ ва Миллий гвардиянинг буюртмаларига мувофиқ ҳамда пойтахт ва пойтахт вилоятининг ушбу соҳадаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, қабул квоталарини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқига эга.

 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрнатилган қабул квоталари доирасида адлия вазири томонидан белгиланадиган алоҳида квоталар бўйича филиалга ўқишга кириш учун танловда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этадиган Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ бошлиқларининг тавсиялари берилиши мумкин.

 

Филиалда ўқишни тамомлаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида камида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини оладилар. Бунда филиал дипломининг мавжудлиги ИИОга ИИВ Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, «лейтенант» махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.

 

Константин Мосин.