Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар ўқишининг сўнгги босқичи – амалиётда

05.09.2019

Читать на русском языке

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олий таълим муассасаларининг юқори натижаларни қайд этган курсантлари (талабалари) ўқишнинг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 19.08.2019 йилдаги 694-сон қарори).

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академияси, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Тошкент давлат юридик университетининг юқори натижалар қайд этган курсантлари (талабалари) ўқишнинг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиши тартиби жорий этилмоқда.

 

Белгиланишича:

  • юқорида кўрсатилган курсантлар (талабалар) тегишлилиги бўйича амалиёт ўташ учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органларига, жумладан, суд, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, адлия органлари ва адвокатура тузилмаларига тегишлича ИИВ, Миллий гвардия ва Адлия вазирлиги томонидан бириктирилади;
  • амалиёт ўташ учун бириктириш курсантлар (талабалар)нинг мутахассислиги (йўналиши) бўйича ташкил этилади;
  • курсантлар (талабалар) ўқишининг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиш белгиланган ўқув юкламалари ҳажми доирасида ҳал этилади.

 

Кўрсатилган ОТМда юқори натижалар қайд этган курсантлар (талабалар) жумласига ўтган ўқув йиллари бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 80% ва ундан юқори бўлган курсантлар (талабалар) киради. Амалиёт ўтувчиларга амалиёт ўташ органи томонидан жараённи тўғри ташкил этиш учун масъул мураббий бириктирилади.

 

Курсантлар (талабалар) амалиёт ўташ даврида ўқув режаси бўйича белгиланган малакавий амалиётни ўташдан озод этилади, бироқ ОТМдаги таълим жараёни доирасидаги тегишли талаблар бўйича мажбуриятларни, шу жумладан назарда тутилган назорат турларини бажариб боришлари шарт.

 

Ўтган ўқув йиллари бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 80% ва ундан юқори бўлган курсантлар (талабалар) рўйхати ОТМ томонидан амалиёт ўташ органига тақдим этилади. ТДЮУ талабаларини амалиётга юборишда уларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинади, бунинг учун дастлабки суҳбат ўтказилади.

 

Амалиёт ўташни ташкил қилувчи орган курсантлар (талабалар) амалиётини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг амалиёт ўташ дастурини тасдиқлайди ва амалиётни самарали ва тўғри ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

 

Курсантларга (талабаларга) амалиёт ўташ даврида мустақил равишда мураббийларнинг назоратисиз хизмат вазифаларини бажариш тақиқланади.

 

Шунингдек, қарорда ички ишлар органлари терговчилари юқори малакали амалиёт ходимлари, профессор ва ўқитувчилар ҳамда экспертларни жалб қилган ҳолда Бош прокуратура Академиясида малака оширишлари назарда тутилган. Бунда қуйидагилар асосий вазифалар сифатида назарда тутилган:

  • дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш кўникмасини мустаҳкамлаш;
  • терговчиларнинг билим ва малакасини оширишда инновацион техника ва воситалардан фойдаланиш ҳамда янги иш усулларини ўргатиш;
  • терговчиларнинг ўта мураккаб, шу жумладан, уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш бўйича малакасини ошириш.

 

Терговчиларнинг малака ошириши хизматдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади ҳамда ҳар йили ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Шунингдек, эслатиб ўтамиз:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида давлат таълим муассасаси шаклида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилган (2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сон қарорга қаранг);
  • Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларида жойлардаги давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш курслари ташкил этилган (2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарорга қаранг).

 

Ҳокимлар ва фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) учун мазкур малака ошириш курсларининг таълим дастурларига ҳуқуқшуносликка оид ўқув соатлари ажратилиши топширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.