Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фуқаролик жавобгарлигини қандай суғурта қиладилар

08.04.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 199-сон қарори билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўзининг касбий мажбуриятларини амалга ошириши натижасида жисмоний ва юридик шахсларни зарар кўришдан ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт. Бу хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш шартларидан биридир. Нотариус суғурта шартномасини тузмаса, бу унинг лицензиясини тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

 

Қонун ҳужжатларига зид нотариал ҳаракатни амалга ошириш (ҳаракатсизлик) натижасида жисмоний ёки юридик шахсга мулкий зарар етказилганлиги далили суғурта ҳодисаси деб тан олинади. Зарар етказилганлиги далили суд томонидан белгиланади ёки нотариуснинг ўзи томонидан тан олинади. 

 

Фуқаролик жавобгарлигининг қуйидагилар оқибатида юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:

  • нотариусга ёлғон маълумотлар, ҳақиқий бўлмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;
  • нотариал ҳаракат ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг йўқлиги ёки мавжудлиги билдирилмаган бўлса.  

 

Тошкент, Нукусда ва вилоятларнинг маъмурий марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш учун мажбурий суғута шартномаси бўйича суғурта суммаси камида 1 000 БҲМ, бошқа аҳоли пунктларида эса камида 500 БҲМни ташкил этади.

 

Нотариус 1 йил муддатга мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта компаниясини ихтиёрий танлайди. Суғурта мукофоти миқдори тарафларнинг келишувига кўра белгиланади, бироқ суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммасининг 1%идан кам бўлмаслиги керак.

 

Нотариус зарар кўрган шахсга суғурта товонини тўлаш учун суғурта компаниясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • тасдиқланган шаклдаги ариза;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаб ёки суднинг қонуний кучга кирган қарори;
  • наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома;
  • етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.