Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2026 йилдаги 204-сон қарори билан юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламент қуйидаги тартибни назарда тутади:
• Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун ариза бериш;
• Реестрни юритиш;
• Реестрга ўзгартиришлар киритиш.
Регламент талаблари қуйидаги хизмат турларини кўрсатишни хоҳловчи ариза берувчиларга татбиқ этилади:
• Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;
• иш берувчилар учун кадрларни танлаш;
• ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш учун лицензия олган лицензиатлар автоматик равишда Реестрга киритилади.
Эслатиб ўтамиз, "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, фуқароларни Ўзбекистон ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишга жойлаштириш билан рўйхатдан ўтган ва Реестрга киритилган хусусий бандлик агентликлари шуғулланиши мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





