Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Хусусий мулкдорларнинг мулклари соддалаштирилган тартибда сотилади

18.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2023 йилдаги «Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш бўйича савдоларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 540-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ «E-auksion» электрон савдо платформасида хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш бўйича савдолар ўтказилади.

 

Ҳужжат билан Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • буюртмачи ва талабгорнинг (иштирокчининг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари, буюртмани яратиш ва жойлаштириш;
  • нархни ошириб бориш тамойили асосида савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш, савдоларни ва такрорий савдоларни ўтказиш;
  • нархни ошириб бориш тамойили асосида ўтказиладиган савдоларда ҳисоб-китоб қилиш;
  • савдолар объектини эълон қилинган нархда сотиш;
  • объектни топшириш ва қабул қилиш.

 

Низом талаблари бюджет ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.