Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новые формы налоговой отчетности – по доходам нерезидентов, дивидендам и процентам - читать на buxgalter.uzНК-2020: новые причины для приостановки операций по счетам - читать на buxgalter.uzСанкций за несвоевременную сдачу отчетности стало больше - читать на buxgalter.uzКакие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uz

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия зарур

16.01.2020

Читать на русском языке

Президент «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-602-сон Қонунни имзолади.

 

Қонунга мувофиқ 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ҳам қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, «Гаров тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга асосан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар нотариал тартибда тасдиқланмайди.

 

«Нотариат тўғрисида»ги Қонун хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, нотариал палата тўғрисидаги нормалар билан тўлдирилди.

 

Энди хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус:

  • юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз идорасига эга бўлишга;
  • банк ҳисобварағи ва бошка шахсий ҳисобварақлар очишга;
  • мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишга ҳамда мажбуриятларни ўз зиммасига олишга;
  • ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишга;
  • судда ўз номидан иштирок этишга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.

 

Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотдир.

 

Бундан ташқари, хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.01.2020 йилдан кучга кирди.