Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Хусусий нотариал фаолияти: қоидалар ва амалга ошириш тартиби

13.07.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2022 йилдаги “Нотариал фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 369-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

 

Қарор билан хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Имтиҳонни ташкил этишдан ташқари, у хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахснинг малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

 

Талабгор хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва электрон сўровномани электрон равишда тўлдириб, уни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. Талабгор 25 ёшдан 65 ёшгача бўлиши керак, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган бўлиши шарт. Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.

 

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

  • муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
  • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
  • нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.

 

Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия олишга ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби.

- Талабгор лицензия олиш ҳуқуқига «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтгандан кейин эга бўлади. Кейин, электрон шаклда ариза тўлдиради, лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини тасдиқлайди. Шундан сўнг, у аризани лицензияловчи органга юборади. Буларга Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари киради.

  • лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби;
  • лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш.

 

Ҳужжат билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах